"Лех" клуби ҳужумчиси Кристиан Гюткьяер фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tipsbladet нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 30 ёшли даниялик футболчи учун "Рубин" ва "Ростов" клублари кураш бошлаган. Айтиш керакки, Гюткьяер эркин агент ҳисобланади ва  янги жамоасига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин.

Ушбу футболчига шунингдек "Генгам" ва "Гамбург" клубларидан ҳам қизиқишлар бор.

Гюткьяер жорий мавсум “Лех” сафида 31 та ўйинда 21 та гол урди ва Польша чемпионатининг энг яхши тўпурари деб топилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)