"Ростов" "Краснодар"га қарши баҳсда ғалабани қўлдан бой берди. Элдор Шомуродов эса...

Бугун Россия чемпионати 15-туридан ўрин олган "Краснодар" - "Ростов" учрашуви ўтказилди. Муросасиз беллашувда меҳмонлар икки тўп фарқидаги ғалабани қўлдан бой беришди.

Дастлаб Элдор Шомуродов шериги Ионовга жуда қулай тарзда тўхтатиб берди. Ионов эса дарвозани ишғол этди.

Орадан кўп вақт ўтмай Ионов жарима майдони ичидаги мезбонлар ҳимоячиларига тегиб қайтган тўпни тўрга йўллаб, дублга эришди.

Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар 2 та гол уриб, дурангга эришишди. Голларга Игнатьев ҳамда Спайич муаллифлик қилди.

"Краснодар" - "Ростов" 2:2

Голлар: Игнатьев - 90+2, Спайич 90+4 - Ионов 34, 41 

"Краснодар": Сафонов, Мартинович, Рамирес, Петров, Спайич, Ольссон (Уткин, 46), Вильена, Фернандеш (Намли, 72), Сулейманов, Ари, Берг (Игнатьев, 75).

"Ростов": Бабурин, Козлов, Чистяков, Чернов, Хажикадунич, Попов (Зайнутдинов, 68), Глебов (Сигурдссон, 86), Ионов, Еременко, Байрамян (Саплинов, 79), Шомуродов.

Огоҳлантиришлар: Попов (53), Еременко (57), Чистяков (63), Зайнутдинов (77).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
03/11/2019 20:39
кучлилага қарши ўйинда ростов ўйнолмаяпти
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
03/11/2019 20:38
ростов 2-тайм ўтирип қўйди
&
Surxon turon
03/11/2019 20:36
Элдор сенга нима бӯлди кӯзтегдими ё