 
                "Ростов" меҳмондан ишончли ғалаба билан қайтди
Россия Премьер-лигаси 9-туридан ўрин олган "Арсенал" Тула - "Ростов" учрашуви ўз якунига етди. Унда ростовликлар 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ушбу учрашувда ҳам гол ура олмади. 66-дақиқада Глебовнинг майдондан четлатишидан сўнг, Элдор 70-дақиқада захирага олинди.
- 90' Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 
- 90+' ГОЛ! "Арсенал" Тула ҳисобни қисқартирди. 
- 90+' Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 
- 86'Ростов шунчаки тўпни узоқлаштириш билан машғул. 
- 82' Тулаликлар сафида Ткачёв ўрнига Громико майдонга тушди. 
- 78' Козлов тиббий ёрдам олмоқда. 
- 74'Ростовликлар ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. 
- 70' Шомуродов ўрнига Логашов майдонга тушди. 
- 66' Глебов қарши ҳужумга ўтиб кетаётган рақибини ушлаб қолгани учун майдондан четлатилди. Иккинчи сариқ карточка. 
- 66'Шомуродов охиргача курашиб тўпни сақлаб қолди, аммо Байрамян уни йўқотди. 
- 61' Тулаликлардан Комбаров сариқ карточка олди. 
- 60'Шомуродовнинг кичик узатмасидан сўнг Байрамян берган зарба ноаниқ кетди. 
- 54' Глебовга ҳам сариқ карточка. 
- 54' Хасимото огоҳлантирилди. 
- 52' Норманн ҳам сариқ карточка олди. 
- 50'"Арсенал" ҳужумга ўтишда шошма-шошарликка йўл қўймоқда. Бу орқали ростовликлар осонгина тўпни эгаллаб олмоқда. 
- 48' Байрамян ҳам огоҳлантирилди. 
- 47' Бауэр сариқ карточка олди. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди. 
- 46' Иккинчи тайм бошланиши аввалидан "Арсенал" таркибида ўзгариш. Кангва ўрнига Кадири майдонга тушди. 
- 45' Танаффус. 
- 45' ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпга Шомуродов боши билан зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Хашимото дарвозага жойлаб қўйди. 
- 43'Тулалик ҳимоячилар томонидан амалга оширилган кросс ноаниқ чиқди. 
- 40' ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Хасимото гол урмоқда. Бош билан берилган зарба "Арсенал" дарвозабони учун ушлаб бўлмас эди. 
- 37'Байрамяннинг жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди. 
- 35' Кобалёв сариқ карточка олди. 
- 34'Тулаликларнинг жарима майдони ичига узатган тўпни Песьяков ушлаб олди. 
- 31' Ионов узоқ масофадан стандарт зарбани тўғри дарвоза томон йўллади. Хавфли. Дарвозабондан сейв. 
- 30' Валерий Карпин ҳакамга ортиқча эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди. 
- 27'Яна ростовликлар рақиб ярим майдонида тўп назоратини амалга оширишмоқда. 
- 25' Чернов сариқ карточка олди. 
- 24'Шомуродовга узатилган тўпни дарвозабон ушлаб олди. Бироз кучлироқ тегиниш бўлган кўринади. 
- 20'Тулаликлар қарши ҳужумда хавфли ўйнамоқда. 
- 19'"Ростов" ташаббусни ўз қўлига олди. 
- 15'Ионовнинг жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячилар ўтказмади. 
- 12' ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Чернов Ионовнинг пасини бир тегиниш билан дарвозага жойлади. 
- 9' ГОЛ! "Арсенал" ҳисобни очди. Қарши ҳужумда ростовликлар Кангвани ушлаб қола олмади. 
- 5'Байрамян уюштирган ҳужумни ҳимоячилар қайтариб юборишга эришди. 
- 3' Бурчак тўпи қайтарилди. 
- 2'Дастлабки ҳужум тулаликлардан. Ҳозирча ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 
- 1' Ўйин бошланди. 
- 0'Бугун Шомуродов РПЛдаги голсиз сериясига ҳам барҳам бериши керак. 
- 0'Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 
- 0'Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. 



Комментарии