Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Россия Премьер-лигаси 5-туридан ўрин олган "Арсенал" ва "Ростов" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Тула шаҳрида кечган беллашувда донликлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 66-дақиқада захирадан майдонга тушди ва майдонда энг фаоллардан бири бўлди.

Бугунги муваффақиятдан сўнг "Ростов" жамғарган очколар сони 12 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринга кўтирилиб олишди. Улар келгуси тур ўз уйларида "Рубин"ни қабул қиладилар.