“Ростов” Шомуродов билан рақобатлаша олмаган легионерни Норвегияга жўнатиб юборди
Элдор Шомуродов ўйнаётган “Ростов” ҳужумчиси Видар Кьярстанссон Норвегия чемпионатида иштирок этаётган “Волеренга” жамоаси билан шартнома имзолади.
Маълумотларга қараганда, футболчи мазкур клуб сафида 2023 йилнинг ёзигача тўп суради.
Исландиялик ҳужумчи “Ростов” таркибига 2019 йилда қўшилган эди. Россия премьер-лигасида “Ростов” таркибида саккизта ўйинда бирорта гол уролмади ва ички рақобатда Элдор Шомурдовга имкониятни бой берди. Кейин уни ростовликлар “Рубин”га ижарага бериб юборган эди. Қозонликлар таркибида 16 марта майдонга тушган ҳужумчи атиги битта гол урди холос.
Россиядаги рақобатга дош беролмаган ҳужумчи Норвегияга йўл олди.
Фикрлар