"Ростов" Сигурдссон билан шартномани бекор қилди
Россиянинг “Ростов” клуби ўзининг исландиялик ҳимоячиси Рагнар Сигурдссон билан шартномани бекор қилди. Бу ҳақда Sport24 нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра томонлар ўзаро келишган ҳолда шундай қарорга келишган. Эндиликда 33 ёшли футболчи эркин агент ҳисобланади.
Маълумот учун, Сигурдссон “Ростов”га 2018 йилнинг январида “Фулхэм”дан келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида жами 53 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар