"Ротор" - "Тамбов": Матнли трансляция

Россия Премьер-лигаси 11-туридан ўрин олган "Ротор" - "Тамбов" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиндаги хавфли вазиятлардан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Степанов огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 85'

    Карапетьяннинг жароҳати сабаб амалга оширилган ўзгартириш сабаб "Тамбов"да ўзгаришлар имконияти қолмади. Энди Жасур дебютини камида кейинги тургача кутишимизга тўғри келади.

  • 82'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Тамбов"нинг классик қарши ҳужуми Онугханинг гол уриши билан якунланди.

  • 80'

    Фламарионнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 77'

    Костюков ўрнига Кабахидзе майдонга тушди.

  • 76'

    Рижиковдан навбатдаги сейв.

  • 70'

    Онугха сариқ карточка олди.

  • 69'

    Карапетьян ўрнига Тилль майдонга туширилди. Гол муаллифи жароҳат олди.

  • 67'

    Карапетьян жароҳат олган кўринади.

  • 63'

    "Ротор" таркибида Жигулёв ўрнига Понсе майдонга тушди.

  • 62'

    Чуперка огоҳлантирилди.

  • 57'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Карпетьян "Тамбов"ни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда.

  • 51'

    Жигулёв тўпни ўзига бўйсундира олмагани сабаб "Ротор" ҳужуми барбод бўлди. 

  • 47'

    "Ротор" футболчисининг зарбаси кучсиз чиқди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 46'

    "Тамбов" таркибида Рибов ўрнига Килин, Тетрашвили ўрнига Карапетьян майдонга туширилди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    "Тамбов" яна 2 та бурчак зарбасидан хавфли вазият ҳосил қила олмади.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    "Ротор"нинг қарши ҳужуми Муллиннинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

  • 42'

    "Тамбов" кетма-кет иккита бурчак зарбасидан фойдалана олмади.

  • 40'

    "Ротор"нинг стандарт зарбаси жонли деворга тегди.

  • 38'

    Рижиков дарвозаси яна хавф остида қолди. "Тамбов" ҳимоячилари хушёрликни оширмаса бўлмайди.

  • 35'

    Бурчакдан узатилган тўпни волгоградлик ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 31'

    "Тамбов" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.

  • 28'

    Рижяков пенальтини қайтарди. Қойил! "Ротор" яна бир имкониятни кўкка совурди.

  • 26'

    Зуриконинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпга зарба бермоқчи бўлган "Ротор" футболчисини тўхтатиб қолгани учун "Тамбов" дарвозасига пенальти белгиланди. 

  • 25'

    Костюковнинг бош билан зарба беришига "Ротор" ҳимоячилари йўл қўймади.

  • 23'

    Тўп назорати 75-25. "Ротор" фойдасига. 

  • 21'

    Жигулёв сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 19'

    Жаримадан "Ротор" узатган тўпни "Тамбов" ҳимоячилари қайтаришга эришди. 

  • 15'

    Жарима узатмасидан сўнг, Костюков зарба йўллаш имконига эга бўлди. Аммо тўп кучсиз кетди.

  • 13'

    Гогуа "Тамбов" футболчисини жарима майдони яқинида йиқитди. Тўпни яхши етказиб берган тақдирда, хавфли вазият содир бўлиши мумкин. 

  • 11'

    Жигулёвнинг олис масофадан берган зарбаси "Тамбов" дарвозаси устидан ўтиб кетди.

  • 9'

    "Ротор"нинг қарши ҳужуми жуда хавфли чиқди. Зарба дарвоза устунига тегиб қайтди. Ҳозиргина мақталган "Тамбов" ҳимояси тезкор қарши ҳужумни қўйиб юборди. Муллин зарба муаллифи бўлган экан.

  • 7'

    "Тамбов" ҳимоячилари мезбонларга имкон бермаяпти. Чизиқли ҳимоя яхши амалга оширилмоқда.

  • 4'

    "Тамбов"нинг бурчак зарбаси бесамар кетди.

  • 2'

    "Ротор" дастлабки дақиқаларда фаол.

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоа сардорлари тўп ва майдон масаласини ҳал қилиб олишяпти.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ҳозирча Жасур захирада қолдирилган. Иккинчи таймда катта эҳтимол билан у майдонга туширилса керак. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Россия Прмеьер-лигасининг 11-турида ҳамюртимиз Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби "Тамбов" "Ротор" меҳмони бўлади. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция усулида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!