Рохо нега Магуайр доим асосий таркибда майдонга тушиш сирини фош қилди
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Маркус Рохо ҳимоячи Харри Магуайр билан боғлиқ қизиқ жараён борасида гапириб ўтди.
"Мен Сульшернинг офисига бордим. Унга кетишимга рухсат беришини ёки асосий таркибда майдонга туширишини сўрадим. Аммо мураббий менга Магуайр ўйнаши кераклигини айтди. Сабаби, у катта пулга харид қилинганди.
Харри ҳар ўйинда улкан хатоларга йўл қўярди. Мен шу пайт Олега: "Мени майдонга тушир, жин урсин! У хато қилаётганини ҳамма кўриб турибди, ахир", дедим. Кейин нима бўлганини ўзингиз биласиз", - деди аргентиналик ҳимоячи.
Ўша йили, яъни 2021 йилда Рохо "қизил иблислар"ни тарк этди ва ҳозирда фаолиятини "Бока Хуниорс"да давом эттирмоқда.
Фикрлар