Рой Кин бразилияликларнинг рақсга тушишини танқид қилди

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Рой Кин бразилиялик футболчиларнинг голдан кейин рақсга тушаётганини танқид қилди.

"Гарчи бу миллий маданиятнинг бир бўлаги бўлсада, менга ёқмайди. Бу рақибга нисбатан ҳурматсизликдек кўринади",-деди у "Football London" нашрига.

Қўшимча қилиш жоиз, Бразилия футболчилари Жаҳон чемпионатида урилган барча голларни рақсга тушиб нишонламоқда. Айниқса, Корея дарвозасига киритилган 3-голдан сўнг "пентакампеонлар" бош мураббийи Тите ҳам шогирдлари билан бирга "кабутар рақси"га ўйнади.

Энди бразилияликлар чорак финал ўйинини Хорватияга қарши ўтказади. Баҳс 9 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!