Роза Қўзиева: Ушбу мукофот менга қўшимча куч бағишлайди

«Миллий спорт мукофоти-2018» тақдирлаш маросимида пауэрлифтинг бўйича Параосиё ўйинлари ғолиби Роза Қўзиева «Йилнинг энг яхши паралимпиячиси» йўналишида тенгсиз бўлди. У тақдирлаш маросимидан сўнг Миллай Олимпия қўмитаси расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Индонезияда ўтказилган Параосиё ўйинлари мен учун жуда муваффақиятли бўлди. Илк маротаба комлекс мусобақада иштирок этдим ва олтин медалга сазовор бўлдим. Ҳаяжон кучли бўлганди. Ортда қолаётган йил мен учун ёдда қоларли бўлди. Мазкур йўналишда ғолиб бўлганимдан жуда хурсандман. Ушбу мукофот менга қўшимча куч бағишлайди. Навбатдаги мақсадим – Токио-2020 Паралимпия ўйинларида қатнашишдир. Бунинг учун лицензион мусобақаларда иштирок этишим лозим. Бу менинг асосий вазифам ҳисобланади»,-дейди спортчи.