Рўзиқул Бердиев "Андижон"га қарши баҳс, Жигаури ва Чавезнинг ўйинига қандай муносабат билдирди?

“Андижон” – “Насаф” (0:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев журналистларнинг саволларига жавоб берди.

- Рўзиқул Саъдуллаевич, бугунги учрашув ҳақида нималарни айта оласиз?

- Ўзларинг ҳам гувоҳи бўлдинглар, бугунги учрашув ажойиб муҳитда ўтди. Фақат майдоннинг ҳолати ҳали бироз тайёр эмас, шекилли. Бугунги учрашувда жанг бўлиши кутилганди ва ҳақиқатан майдонда кўп курашлар бўлди. Ўйинни умумий тарзда оладиган бўлсак, ташаббус қисман бизда бўлди. Яратган вазиятларимизда рақиб дарвозасига гол ура олмадик. Бу эса очко йўқотишимизнинг асосий сабабларидан бири бўлди. Албатта, “Андижон” жамоасини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Улар ўз мухлислари кўз ўнгида бизга яхши қаршилик кўрсатишди, яхши ҳимояланди. Ўйлашимча, бир очко уларни қониқтиради.

- Майдоннинг ҳолати ҳақида фикр билдирдингиз. Майдон тайёр деб айтилганди...

- Биз кеча машғулот ўтказганимизда бунга амин бўлгандик. Тўғри, кўп инсонлар меҳнат қилишяпти. Лекин бу бор гап экан. Футболчиларнинг ўзлари ҳам бунга амин бўлдилар. Фақат биз эмас, “Андижон” жамоаси ҳам кўрди. Майса кўчиб кетяпти. Бу нарса икки жамоанинг ўйинига ҳам таъсир қилди. Мен ўз фикримни билдирди.

- “Насаф” сафида грузиялик ва аргентиналик легионерлар дебютини ўтказдилар. Уларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз? Қолаверса, грузин футболчиси дебют ўйинида қизил карточка олди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Жага жамоамизга олдинроқ келиб қўшилди. Назорат учрашувларида ҳам қатнашди. Бугун ҳеч иккиланмасдан унга имконият бердик. Аргентиналик ўйинчи жамоамизга кеч қўшилди. Унинг жисмоний ҳолатиин яхши даражага келтиришимиз керак. Бунга озгина вақт кетади. Шу боис унга камроқ имконият бердик. Қизил карточка олган вазиятига келсак, грузин футболчиларини қизиққонлигини биласизлар. Шунинг учун назоратни йўқотди. Ҳозир ўзини айтиши бўйича, у провокацияга учраганини маълум қилди.

- Жамоага янги футболчилар келиб қўшилишди. Яна янги ўйинчилар келишадими?

- Озгина вақт қоляпти. Яна иккита ўйинчини режалаштиргандик. Камида яна бир футболчи жамоамизга қўшилади. Ҳужум чизиғимизни кучайтиришни мақсад қилгандик. Шунинг учун бу ўйинчиларни таклиф қилганмиз. Олдин ҳам айтганимдек, бу режамизда бор ва 31 июлгача амалга ошади.

- Натижадан қониқмадингиз-а?

- Албатта. Вазиятларни оладиган бўлсак, баъзи учрашувларда камроқ имкониятлар бўлади. дуранг қайд этилганида буни тўғри тушунамиз. Лекин бугун голга яқин келгандик. Шу боис натижадан қониқмадик.

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mn
28/07/2023 23:44
Насафга иш йук бу кетишта 10урин Андижонниям ютолмайхдими бу Чевес дегани дабба экрану очик варатага уролмади мен буганимда урардим