Рўзиқул Бердиев биринчи даврадаги ва ҳозирги “Навбаҳор” ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди
Суперлига 23-тур доирасида "Навбаҳор" клуби ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилди. Учрашувда жамоалар дарвозаларга бир мартадан йўл топишди. Натижада ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Беллашувдан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. Бу ҳақда "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати хабар берди.
- Ўйин юқори савияда ўтди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари остида баҳс кескин курашларга бой ҳамда шиддатли тарзда кечди. Биринчи бўлимда шогирдларим мезбонларга қараганда, кўпроқ хавфли вазиятларни яратишди. Аммо “Навбаҳор” дарвозабони Ўткир Юсупов 3 марта жамоасини муқаррар голдан асраб қолди.
Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам йигитлар охиригача курашишди ва якунда дурангга эришишга муваффақ бўлдик. Албатта, ютқазиб туриб, дурангга эришиш ҳам “Насаф” каби ёш жамоа ижобий натижа.
Биринчи даврадаги “Навбаҳор” ҳозиргисидан кучли эди, - деди Бердиев.
Фикрлар