Рўзиқул Бердиев: Бугунги ҳакамларнинг савияси пастлиги кўриниб қолди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Бухоро" ва "Насаф" жамоалари қарама-қаршилиги 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Бухоро" аввалдан ҳимоявий футбол кўрсатарди. Бугун уларни яна ҳам кўпроқ мудофаага эътибор қаратганлигини кўрдик. Уларнинг режасини йўққа чиқариш учун биринчи таймдаги вазиятларни голга айлантиришимиз лозим эди. Шундагина яққол устунликка эга бўлишимиз мумкин бўларди. Афсуски, иккинчи таймда бухороликлар жамоавий тарзда ҳимояланиб, вазият яратишимизга имкон бермади.

Менимча, бугунги дуранг иккала жамоани ҳам қониқтирмайди. Биз бугунги ўйиндан ғалаба кутгандик. Бунга жамоамнинг ўйин ҳам сабаб бўлди. Ҳужумдагилар кескин қарорлар қабул қилишда оқсади. 

Ҳакамлар ҳақида гапиравермайман. Аммо бугунги ҳакамликни қониқарли даражада, деб бўлмайди. Ҳакамнинг савияси пастлиги унинг майдон бўйлаб ҳаракатлари ва чиқарган қарорларидан кўриниб қолди. Яккакурашларда жуда кўп рақиб фойдасига фол белгиланди", - деди Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!