Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" толиқишимизни кутди ва бундан фойдаланди"
“Насаф” – “Бунёдкор” (0:1) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.
- Натижа биз кутгандек бўлмади. “Бунёдкор”нинг режаси бўйича ўйин кетди. Ҳолатимиз ёмонлигини билардик. Таркибда муаммолар билан чиқдик. Шунга қарамасдан вазиятлар ярата олдик. Лекин ўз майдонимизда гол уришга жуда қийналяпмиз. Натижа ҳам шуни кўрсатиб турибди. Йигитларга катта эътирозимиз йўғ-у, ҳужум чизиғида футболчиларимиз яхшироқ ҳаракат қилишлари керак эди. Футболда шунақа, агар гол ура олмасанг натижа қилиш қийин. Биз гол уролмадик, ҳаммаси “Бунёдкор”нинг режаси бўйича кетди. “Бунёдкор” бизни толиқишимизни кутди ва қарши ҳужумда бундан унумли фойдаланди.
- Ўйин қайдномасида Умар Эшмуродов кўринмади.
- Умарни бетоблиги учун қайдномага ҳам кирита олмадик. Бу биз учун йўқотиш бўлди. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда майдонга тушади.
Фикрлар