Рўзиқул Бердиев: "Бухоро” – жуда курашувчан жамоа
"Бугун бизга омад кулиб боқди. Қолаверса, ўйин охиридаги вазиятда дарвозабонимиз бизни муқаррар голдан қутқарди. Бугун иккала таймнинг ҳам бошида анча яхши ҳаракат қилдик. Бўлимлар бошида хавфли вазиятлар яратдик. Лекин охирига келиб чарчоқ аломатлари сезила бошлади.
“Бухоро” жамоаси – жуда курашувчан жамоа. Шу сабабдан ҳам йигитларга курашда имкониятни рақибга бой бермаслигимиз лозим эканини уқтирган эдим. Менимча, буни уддалай олдик ва якунда ғалаба қозондик", - деб Бердиевнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ расмий сайти.



Фикрлар