Рўзиқул Бердиев: Эртанги ўйинда фаворит йўқ
Эртага "Пахтакор"га қарши бўладиган Ўзбекистон Суперкубоги учрашувидан олдин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Эртанги рақиблар бир-бирларига таниш жамоалар ва бир-бирларини жудаям яхши билишади. Шунинг учун бемалол айта оламанки, эртанги ўйинда фаворит йўқ. Эртага иккита кучли жамоа майдонга чиқади ва ижобий натижа учун бор куч-маҳоратларини ишга солишади. Эртанги Суперкубок бизни ушбу йилдаги мақсадларимиздан бири. Шунинг учун эртага бор кучимизни ишга соламиз.
Истеъфо ҳар бир мураббийнинг тақдирида бор нарса. Эртами-кечми бу содир бўлади. Лекин менинг бугун бу ҳақда ўйлашга ҳаққим йўқ. Қачон ишдан кетишимдан қатъи назар, мавсум олдидаги режаларни бажаришга катта урғу бераман. Нима бўлган тақдирда ҳам қилган ишимдан фахрланаман. Ҳаммасини "Насаф" ва унинг содиқ мухлислари учун қилганман.
Натижа, бу соврин ҳозир ҳаммага муҳим. Тактик юришлар кучли бўлади деб ўйлаяпман. Кичик деталларга ҳам эътибор бериш талаб этилади. Зеро, аввалги баҳсларда бўлгани каби бу ҳам оёқдан чалиб қолмаслиги зарур. Чунки ҳар икки жамоа бир-бирини жуда яхши билади.
Ҳужумчи муаммоси ўтган йил ҳам кузатиларди. Бироқ энди, Норчаев кетгач бу муаммо яна ҳам кескинлашиб кетди. Янги ҳужумчилар олдик. Муаммони ечиш мақсадида легионерларга суяндик. Машғулотларда ишламоқдамиз. Шунга қарамай муаммонинг ўзгариши қийин бўляпти.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви соат 19:30 да бошланади.
Фикрлар