Рўзиқул Бердиев: "Ҳали мавсум тугамади, ҳар бир баҳс финалга тенг"
Суперлигада 14-турнинг қолдирилган учрашувлари бўлиб ўтди. "Насаф" жамоаси сафарда "Олимпик" билан куч синашди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
- Биринчи бўлимда жуда ҳам қийналдик. Рақиб яхши ҳимоялангани учун муаммога учрадик. Тезкор гол киритиб, вазифамизни осонлаштирмоқчи эдик, аммо ўхшамади. Гол урганимиздан кейин рақиб олдинга чиқди ва бизда имкониятлар пайдо бўлди. "Олимпик" ёш ва тажрибасиз бўлса ҳам катта иштиёқ билан ҳаракат қилди. Йигитларга рақибни ҳурмат қилишни таъкидлаган эдик. Асосийси ғалабага эришдик. Биз учун 3 очко зарур эди.
- Биринчи бўлимни иккита ҳужумчи билан бошлаб рақиб дарвозасига бирорта аниқ зарба берилмаганини қандай изоҳлайсиз?
- Вазифасини яхши бажармагани билан боғлиқ. Иккаласида ҳам биринчи бўлимда вазият бўлмади. Голдан олдин ўзгариш қилдик ва бу таъсир кўрсатди. Иккита ҳужумчига ҳам эътирозимиз бўлди.
- Янгиланган "Олимпик"га қарши кўпчилик "Насаф"га осон бўлади деб ўйлаганди?!
- Мен ундай деб ўйламаган эдим. Ҳозир жамоадаги йигитлар ўзини кўрсатиш учун катта мотивация билан ҳаракат қилмоқда. Бу фаолияти учун муҳим. Уларга юқори баҳо бераман.
- Чемпионлик пойгасидаги рақобат ҳақида фикрингиз қандай?
- Биз охиригача курашамиз. Ҳали мавсум тугамади, аммо имкониятимиз бор. Ҳар бир баҳс финалга тенг. Ҳар бир ўйинга жиддий ёндашсак мақсадимизга етиш осонроқ бўлади, деб ўйлайман.
- "Насаф"нинг ҳужумдан ташқари яна қайси аспектларда иши юришмади деб ўйлайсиз?
- Ҳужумдаги агрессия етишмагани аниқ. Майдоннинг ҳолати сабабли тўпни назорат қила олмадик. Хатто, энг яхши техника эгаси Ойбек Бозоровда ҳам хатолар кузатилди. Бугун бу омиллар кўзга кўринди.
Фикрлар