Рўзиқул Бердиев: Иккинчи даврада тажрибали футболчиларни таклиф этсак, вазият ўзгариши мумкин

Бугун тажриба ғалаба қозонди. Рақиб катта тажрибага эга бўлган жиддий рақиб эди. Шунга қарамай йигитларим бироз ҳаяжонланган бўлишсада, курашишди. Гол учун вазиятлар яратдик, аммо улардан унумли фойдалана билганимизда, натижа биз учун яхши якун топиши мумкин эди. Рашидхонов бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, уни голга айлантира олмади. Футболдаги ёзилмаган қонун бугун ўз натижасини кўрсатди. Йигитларимга ўйин учун, мухлисларга эса ишонч учун миннатдорчилик билдираман.

- "Насаф" учинчи ўрин учун кураша оладими?

- Йўқ, бунга реал кўз билан қараш керак. Йил аввалида бутун таркибни йўқотдик. Янги футболчилар келиб қўшилди. Бир йилда тузилган таркиб билан совринли ўринлар учун курашиш қийин. Асосий мақсадимиз ёшларни тажрибасини ошириб, ҳар бир ўйинда максимал ҳаракат қилиш. Ўринлар учун курашда бизга жуда қийин бўлади. Балки агар жамоамизга иккинчи даврада тажрибали футболчиларни ёки легионерларни таклиф этсак, вазият ўзгариши мумкин.

- "Насаф" балки Лига кубогида ўз имкониятларидан фойдалан олар?

- Аслида, бу мусобақа жамоага нима берад билмайман. Жамоамизда ёш, асосий таркибда кам вақт  ўтказаётган футболчилар бор. Шу йигитларни айнан мазкур турнирда синовдан ўтказамиз. Иккинчи таркиб демаган бўлар эдим, аммо олимпия терма жамоасига саккизта футболчимз йўл олади ва таркибимизда йўқотишлар бўлиши аниқ. 

- Ислом Кенжабоевнинг майдонга тушмаётгани сабаби нимада?

- Кенжабоев машғулотлар вақтида жароҳат олган эди ва шу жароҳатини даволатиш билан банд. Бугунги учрашувда у ҳам етишмади. Бизга тезкор ҳаракат қиладиган футболчилар керак эди. Лекин бу баҳона эмас, тезроқ сафга қайтса, жамоамизга ёрдам беради.

- Узоқ масофадан зарбалар йўллаш?

- "Қизилқум" билан ўйинда ҳам кам зарба йўллаган эдик. Буни кўрсатмалар орқали йигитларга уқтирмоқдамиз-ку, бироқ ўйин вақтига бу жабҳага камроқ эътибор қаратишмоқда. Қолаверса, рақиб ҳам бунга имкон бермаяпти. "Локомотив" тўп бизда бўлган вақтда кўпчилик бўлиб, ҳимояга қайтиб ўйнашди ва бизга кам имконият қолдиришди. Лекин яратилган вазиятларнинг ўзидан ҳам фойдалана олмадик. 

Бу ҳаяжон, шошқалоқлик билан ҳам боғлиқ. Бу нарса айниқса, биринчи таймда яққон кўринди. Ваҳоланки, уларга шошилмаслик кераклигини, тўпни камроқ йўқотишни уқтирган эдик. Чунки "Локо" сафида маҳоратли футболчилар жам бўлган ва уларни тўпсиз қолдириш керак эди. Буни қисман бажардик. Иккинчи бўлимда вазият бироз ўзгарди. Катта жамоаларга қарши ўйинда имкониятдан фойдалан олмаса, сизнинг дарвозангизга тўп киритишади ва бу нарса бугун яна бир бор ўз исботини топди.

Шаҳзод Холбоев ёзиб олди

Сурат муаллифи Азамат Умаров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mansurbek
26/05/2019 22:16
Ёш таркиб билан яҳши ўйин кўрсатяпсизлар.
Тўғри айтингиз камда 4та лиганер ўйинчи керак таркибга ҳам турнир жадвалида яҳши ўринлар учун курш бўлади ҳамда ёш фудбўлчилар улардан тажриба олади.
Dilmurod Karimjonov
26/05/2019 23:58
Berdiev zor unga OTJ ni berish k k
Dilmurod Karimjonov
26/05/2019 23:58
Berdiev zor unga OTJ ni berish k k