Рўзиқул Бердиев: "Истиқлол" – Суперлигага мос жамоа
Хабарингиз бор кеча Ўзбекистон Кубоги 3-босқичида “Истиқлол” Фарғонада “Насаф”ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Учрашув қийин бўлишини кутган эдик. Чунки, “Истиқлол” жамоаси бежизга ПРО лигада пешқадамлик қилмаябди. Истиқлол – Суперлигага мос жамоа.
Уларнинг бугунги учрашувга бўлган тайёргалиги ҳам яхши эди. Рақибимиз сўнги учрашувда ҳам сафарда ғалаба қозонганлиги рақибимизнинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатди. Бироқ бугун учрашувда бизнинг футболчиларимиз махоратлироқ кўринди ва шунинг эвазига учрашув сўнгига қадар ғалабани сақлаб қола олдик.
Фикрлар