Рўзиқул Бердиев мағлубиятдан сўнг нималар деди?
Суперлига 20-тур “Насаф” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Рўзиқул БЕРДИЕВ учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Бугунги беллашув ҳақида нима дейиш мумкин? Мухлислар олдида натижа учун айбдормиз. Буни ҳаммамиз тушуниб туримиз. Чунки охирга пайтларда шижоатсиз ўйин кўрсатаябмиз. Лекин яна бир жиҳатни айтиб ўтишим керак, сўнгги беллашувларда кўп ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнаябмиз. Кўпчилик бўлиб ҳимояда ўйнайдиган жамоанинг ҳимоясини ёриб ўтишга имконият топа олмаябмиз. Бу асосий муаммомиз бўлиб қолаябди. Сўнги беллашувлар шуни кўрсатаябдики биз ҳудди ҳужумчиларсиз ҳаракатланаётгандекмиз. Бугунги учрашувда ҳам гувоҳи бўлдинглар “Бухоро” жамоаси ҳимояда ўйнади. Қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилишди ва буни уддалашди. Йигитларга бугунги беллашув ҳудди шундай бўлишини таъкидлаган эдим ва улардан шошилмасдан ҳаракат қилишларни тайинлагандим. Аммо биринчи бўлимнинг ўрталарида футболчилармиз шошилиб ҳаракат қила бошлашди. Бу эса рақибимизнинг қарши ҳужумда эркин ҳаркат қилишига имконият яратди. Ҳисобда ортда қолишимизга қарамасдан бутун жамоа бўлиб бор эътиборимизни ҳужумга қаратдик. Учрашувда яратган вазиятлармиз ғалаба қозонишга камлик қилди, - деди Бердиев.



Фикрлар