Рўзиқул Бердиев "Навбаҳор"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

  • 2 август, 2022, 23:07
  • Karim Xudayqulov
  • 2
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди. Унда наманганликлар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

"Лочинлар" сафида ягона голни Асадбек Собиржонов киритди.

Беллашувдан сўнг ҳар иккала жамоа иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Қуйида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиевнинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин: 

- Ўйинни ёмон бошладик. Бундан ташқари гол ҳам ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда анча ташаббусга эга бўлдик. Ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам ишончли ўйин кўрсатдик, дея оламан Шундай бўлса-да, бизда аниқ гол урадиган вазият бўлмади. Сабаби, рақиб ҳимояда яхши ўйин кўрсатди. 

- Биз иккита схемада ҳам ўйнаймиз. 3 та марказий ҳимоячи билнан ўйнашимизга тўғри келди. Бунга сабаб Шерзод Насруллаевнинг таркибимизда йўқлиги бўлди. 

- Охирида биз таваккал қилдик, лекин вазиятлар яратишда анча оқсадик. Ўзингиз амалда кўрдингиз. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар охиригача курашди. Буларни футболчилар билан бирга муҳокама қиламиз. 

- Ҳаммаси ҳаяжон билан боғлиқ. Йигитларнинг руҳий томондан тайёргарлиги ошиб кетганлиги учун ўйинни жуда ҳам асабий тарзда ўтказдик. Жамоамизни бунақа ўйинлар учун тажрибаси етишмади ҳам, деб ўйлайман

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ruziyev Mahmatqobil
04/08/2022 16:23
Мен спорт теликаналидан хар бир уйинни холис шорхлайдиган шорхловхловчилар шорхлашини сураб коламан
Uchqunbek Habibullaev
02/08/2022 23:20
Бугун Насаф эмас Навбаҳор яхши ўйнади. Агар Бердиев шу ўйинга яхши баҳо бериб, футболчиларга рахмат айтган бўлса Демак Рўзиқул Бердиев ҳам ишлашдан тўхтабди ёки меҳнат қилишга бўлган лаёқати сўниб бормоқда. Ҳозир клуб бош мураббийлиги вақтида кўпроқ меҳнат қилиб ишлаш керак мухлисларни мураббийдан нимадир талаб қилишга доимо ҳаққи бўлган. Нафақага чиққанидан сўнг ҳеч ким унга эътироз қилмайди фақат қилган меҳнати учун рахмат эшитиб юради.
ҲОЗИР ИШЛАШ КЕРАК. БУГУНГИ ЁМОН ЎЙИН ЎТКАЗДИНГЛАР !!!