Рўзиқул Бердиев: “Обод” - ҳимояда жуда тартибли ўйнайдиган жамоа

Ўйин ниҳоясида “Насаф” жамоамиз устози Рўзиқул Саъдуллаевич ҳам ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.


-Биз бугун кўплаб голли вазиятлар ярата олдик. Аммо бунинг биттасидан фойдаландик. “Обод” жамоаси ҳар доимгидек бугун ҳам ҳимояда жуда тартибли ўйнади. Уларнинг кейинги ўйинларини ўрганиб чиққанимизда шу нарсага гувоҳ бўлдикки, жамоанинг ҳимояси жуда яхши шаклланган. Улар фақат стандарт вазиятларда гол ўтказишган. Бугун ҳам улар ўз ўйинларини кўрсатишди, яъни ҳимояда жуда яхши ўйнашди. Энг муҳими ғалаба қозондик, биз буни жуда ҳоҳлагандик. 


Шахбоз Эркинов етишмаяпти? Тўғри, Шахбоз Эркиновда гол уриш қобилияти юқори, у голни сеза олади ёки жамоадошини гол уриш учун қулай вазиятда тўп билан таъминлай олади. У кейинги пайтларда Черан билан тандем яратганди. Афсуски, унинг жароҳати бизга панд бермоқда. Афсуски, захирадан туширилган футболчиларимиз ўйинимизни кучайтира олишмади, - дейди Рўзиқул Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!