Рўзиқул Бердиев: Рақиб бу ўйинга жисмонан тайёр эмас эди

ОФК кубогида кураш олиб бораётган “Насаф” бугун гуруҳ босқичининг 3-турида қўшни Туркманистоннинг "Олтин Аср" клубига қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “аждарлар” устози Рўзиқул Бердиев ўзининг учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Биринчи навбатда, шогирдларимга миннатдорлик билдираман. Қолаверса, мухлисларимизни ҳам табриклайман. Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз, энди шундай давом этишимиз керак. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, гуруҳдаги уччала рақибга ҳам бирдек жиддий қарадик.

Бугунги рақибимиз тажрибали эканини билардик, аммо улар бугунги ўйинга жисмонан тайёр эмас эди. Биз эса майдонда тезкорлик кўрсатишимиз лозим эди. Йигитлар буни уддалай олишди.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" гуруҳ босқичининг қолган икки учрашувини ҳам ғалаба билан якунлади ва ўз дарвозасидан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади. Аниқроғи, "Олой" (4:0) ва "Хўжанд" (3:0) клублари дарвозасига жавобсиз 7 та гол урилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
21/05/2021 00:06
Рузикул ака, жамоага камида 3 та янги уйинчи олинг, жамоани шу бохонада кучайтириб оласиз, ишларингизга омад!
&
Турсун Ғани
20/05/2021 23:26
Ушбу мураббийга ҳам катта рахмат, ёшлари жуда кўп бўлган жамоа билан ажойиб натижа қайд этияпти. Қўшнилардан кам эмаслигини кўрсатди футболимизни. Кийинги босқичларда омад тилабқолмиз.