Рўзиқул Бердиев: Рақиб ўйинчиларининг асаблари дош бермай 2 та қизил олгани ишимизни енгиллаштирди

Ўзбекистон Лига Кубогининг 1-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев қуйидагича фикр билдириб ўтди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

- Янги мусобақани ғалаба билан бошлаш – жуда ҳам ёқимли. Бугунги ўйинимиз мазмунли чиқди, деб ўйлайман. Киритган 2 та тезкор голимиз якунда ўйин тақдирини ҳал қилди. Қолаверса, рақиб ўйинчиларининг асаблари дош бермай 2 та қизил олгани ҳам бизнинг ишимизни енгиллаштирди. Бугун ёш ўйинчиларга имкон бердик ва улар ишончни оқлашди.

Ҳар бир мусобақада биз иложи борича максимал кучимизни ишга солишга ва ҳар битта учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Лига кубоги мусобақаси ташкил этилгани ҳам ижобий ҳолат. Бу ўйинчиларда янада кўпроқ ўйин амалиёти бўлишини таъминлайди. Ишонаман, ушбу мусобақа нуфузи ҳам ҳали янада ортади, - деди мутахассис. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
01/06/2019 09:39
КОПЕЙКА ЛМГА КУБОК
Владислав Хан
01/06/2019 12:06
Гулбахоринг копейка