Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" деярли вазиятлар ярата олмади"

“Насаф” – “Сурхон” (2:0) ўртасидаги ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев беллашув тўғрисида фикр билдирди.

- Биринчи даврадан кўнглингиз тўлдими? Айниқса, “Насаф”нинг кейинги тўртта ўйини мураккаб ўтди. Бунинг сабабларини нима деб биласиз?

- Биринчи сабаби ҳамма жамоаларни кучайиб бораётганидир. Ўйлайманки, жамоамиз биринчи даврани яхши ўтказди. Ҳа, қаердадир очколар йўқотган пайтимиз бўлди. Аммо умумий оладиган бўлсак, яхши ўтказа олдик. Осиё Чемпионлар лигасида ҳам қатнашдик. Биринчи даврада ҳаммаси бўлиб 20 га яқин ўйин ўтказибмиз ва шундан иккитасида мағлубиятга учрабмиз.

Бугунги учрашувга келсак, боя айтдим, ҳар бир жамоа яхши қаршилик кўрсатяпти. “Сурхон” ҳам буни амалда кўрсатди. Лекин биз ҳимояда яхши ҳаракат қилдик. Ҳужумларда самарали бўлдик. Иккинчи бўлимдаги қарши ҳужумларда вазиятларни янада кўпроқ голга айлантиришимиз керак эди. Ўшанда совуққонлик ёки охирги пасни берадиган ўйинчи топилмади.

Бугун рақибдан анча устунлик қилдик. Улар деярли вазиятлар ярата олмади. Шунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдирамиз ва мухлисларни ғалаба билан табриклаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!