
Рўзиқул Бердиев: "Уларсиз ҳам ғалаба қозонардик, лекин тажрибали ўйинчиларни майдонга тушиши навоийликлар учун мотивация бўлди"
Ўзбекистон кубоги доирасида бўлиб ўтган "Насаф" - "Навоий ФА" (5:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич иштирок этиб, ўйин ҳақида қисқача тўхталди.
- Биз бугун рақибимизнинг ёш футболчиларига мотивация беришга ҳаракат қилдик, ўша учун бугунги учрашувди етакчи ўйинчиларимизни бироз бўлса-да, ўйнаш учун майдонга туширдик. Мен ўйлайманки, бу нарса навоийлик ёш футболчилар учун катта мотивация бўлди. Бизнинг тажрибали футболчиларимиз билан бир майдонда тўп тепиш улар учун катта тажриба мактаби бўлди. Биз кубокдаги масаламизни кейинги ўйинларда ҳал қиламиз. Бизни кейинги босқичга чиқишимиз кейинги ўйинларга боғлиқ бўлади, бугунги ўйинга эмас.
- Черанни иккинчи таймда майдонга тушириш ҳисобни йириклаштириш учунмиди?
- Йўқ, боя ҳам айтиб ўтдим, биз бугун ғалабага ишонган эдик, шу учун нафақат Черанни, балки бошқа тажрибали футболчиларимизни ҳам майдонга туширдик, сабаби рақиб футболчиларига кайфият улашиш, уларга тажриба бўлиш учун ҳаракат қилдик. Биз уларсиз ҳам ғалаба қозонишимизга ишонардик, лекин яна такрорлайман, бу футболчиларимизнинг майдонга тушиши рақибнинг ёш футболчиларига фойдали бўлади.
- Битта гол ўтказиб юбордик, бунга айбдор деб кимни ҳисоблайсиз.
- Мен вазиятни такрорини кўришим керак, лекин бу голда дарвозабон ва ҳимоячиларимиз бироз бир-бирларини тушунишмади.
- Ўтган мавсум "Насаф"ни ўз олдига қўйган мақсади аниқ эди. Асосий эътибор Суперлигага қаратилганди. Бу мавсумда "Насаф"нинг кубокдаги мақсадлари қандай?
- Бизда яхши таркиб бор, йигитларга ишонаман. Тажрибали ва ишончли футболчиларимизни сақлаб қолдик ва айрим чизиқларни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Ушбу мавсумда барча турнирларда ишончли ҳаракат қилишга интиламиз. Чунки бизда кучли ва тажрибали жамоа бор. Биз энди чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак, кубокда ва халқаро майдондаги мусобақада ҳам ишончли ҳаракат қилишимиз керак. Шунинг учун биз нафақат биринчи даврада ўйинимизни шакллантириб боришимиз лозим, балки барча ўйинларда керакли очколарни қўлга киритишимиз керак.
Фикрлар