Рўзиқул Бердиев: Йигитларга ОКМКнинг чемпионлар лигасидаги охирги баҳсни кўрсатмадик
"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон кубоги финал баҳси олдидан матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу Қарши шаҳри учун тарихий ўйин. Биринчи бор финал бизнинг уйимизда ўтказилмоқда. Йигитлар ўйинга шай. Эртага ғалаба қозониш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.
Биз аллақачон Суперкубокни қўлга киритиб бўлдик. Эртанги баҳсда ҳам, чемпионат охиригича ҳам мақсадимиз барча турнирларда яхши қатнашиш. Барчаси ўз қўлимизда.
Эртанги ўйин оғир бўлади. ОКМК жамоаси тажрибали ва ҳужум чизиғи энг кучли клублардан бири бўлиб турибди. Шунга қарамай, мухлисларимизни ўз уйимизда хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
Пенальтилар энг оғриқли нуқталаримиздан бири. Шунинг учун бунинг устида алоҳида тайёргарлик кўрдик.
Финал уйда ўтаётгани жамоага қўшимча босим ҳам юклайди. Бунинг жавобгарлик ҳисси бор. Лекин Насаф финалларда етарлича тажриба тўплаган. Менимча, йигитлар эртага руҳан тайёр бўлишади.
Финалга тайёрланиш жараёнида ОКМК жамоасининг йил бошидан бери ўтказган барча ўйинларини таҳлил қилиб чиқди. Фақатгина йигитларга чемпионлар лигасидаги охирги баҳсни кўрсатмадик. Чунки бу биз билган ОКМК жамоаси эмас. Улар тажрибали ва кучли жамоа сифатида шаклланишган. Олмалиқликлар кубок финалигача бекорга етиб келишмади", - деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, кубок финалида ОКМК ва "Насаф" жамоалари тўқнаш келади.
Манба: UzPFL
Фикрлар