РПЛ. Аббос Файзуллаев "Рубин" билан кечган баҳснинг энг яхши футболчиси бўлди! (Фото)

Россия премьер лигаси 12-туридан ўрин олган "Рубин" - ЦСКА баҳи бўлиб ўтди. Учрашув томонларнинг 0:0 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди. 

Аббос Файзуллаев меҳмонлар таркибида асосий таркибда ўйинни бошлади. У ўйинда дастлаб дарвоза устунини нишонга олганди. Кейинчалик легионеримиз ҳатто гол ҳам урди. Бироқ Файзуллаевга пас берган шериги офсайдда қолиб кетгани боис унинг голи инобатга олинмади.

Беллашув якунига етгач, "Матч Премьер" экспертлари Аббосга учрашувнинг энг яхши футболчиси учун аталган совринни тақдим этишди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз бундан олдин ҳам бир неча бор ўйинларда энг яхши, дея топилаётганди. Сентябрда футболчи ЦСКАнинг энг яхши ўйинчиси бўлган. 

аббос_2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
21/10/2023 20:18
Офарин узбек углони.омадингни берсинХали европанинг энг кучли клублари уртасида талаш буласан Иншааллох..