РПЛ. Аббос пенальти ишлаган баҳсда ЦСКА "Ростов"ни ишончли тарзда мағлуб этди

Россия премьер лигаси 17-туридан ўрин олган ЦСКА - "Ростов" баҳи бўлиб ўтди. Учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Аббос Файзуллаев москваликлар таркибида асосий таркибда ўйинни бошлади. У 3-дақиқада ЦСКА учун пенальти ишлаб берди ва Чалов 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. 90-дақиқада ҳамюртимиз захирага олинди. 

Иккинчи гол 68-дақиқада киритилди. Унга Виктор Мендез муаллифлик қилди.  

Маълумот ўрнида, ЦСКА айни пайт 28 очко билан 5-ўринни банд этган. "Ростов" эса 20 очко тўплаган ҳолда 10-поғонадан жой эгаллаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
03/12/2023 18:24
Уйинни футбол вакти телеграмканалда курдим Аббос зур уйнади,3 та момент булди,уролмади.