РПЛ. Бугун Остон Ўрунов жамоаси "хавфли ҳудуд"дан узоқлашиб олиши мумкин

Бугун Россия Премьер лигаси 14-турига якун ясалади.

Сўнгги кун тартибидан 2 та беллашув ўрин олган бўлиб, улардан бирида Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган "Урал" клуби ўз майдонида "Крилья Советов"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:30 да бошланади. 

Шунингдек, пешқадам "Зенит" "Сочи" билан ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олади. Мазкур ўйин 22:00 да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!