
РПЛ. Файзуллаев захирадан майдонга тушган баҳсда ЦСКА камбэк амалга оширди
РПЛнинг 29-турида "Локомотив" ва ЦСКА жамоалари ўзаро куч синашишди. Беллашув 2:2 ҳисобида якунланди.
Дастлаб мезбонлар вакили Воробев баҳснинг 10 ва 25-дақиқасида гол уриб, икки тўп фарқини юзага келтирди. Аммо меҳмонлар футболчиси Гуарирапа иккинчи таймнинг бошида дарвозани ишғол қилиб ҳисобни қисқартирди. Учрашув якунланишига 10-дақиқа қолганда эса Кисляк рақиб дарвозабонини ожиз қолдирган ҳолда мувозанатни тиклади.
Ушбу ўйинда терма жамоамиз аъзоси Аббосбек Файзуллаев 20-дақиқада захирадан майдонга тушди ва фаол ҳаракат қилиб жамоасининг камбэк амалга оширишига ёрдам берди. "Армиячилар"айни пайтда 56 очко билан турнир жадвалини 4-ўринида бормоқда.
- Россия - Премьер-лига
- Жорий мавсум

Локомотив Москва
- Dmitriy Vorobyev 10'
- Dmitriy Vorobyev 25'
Тугади
2
:
2
19.05.2025 22:30

ЦСКА Москва
- Saúl Guarirapa 47'
- Matvey Kislyak 80'
Фикрлар