РПЛ. Остон Ўрунов жамоаси қуйи лигага тушиб кетиши мумкин эди. Бироқ... (якуний жадвал)
Россия чемпионати сўнгги 30-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз тўп тепадиган "Уфа" жамоаси сафарда "Рубин"ни 2:1 ҳисобида таслим этди.
Учрашувда дастлаб мезбонлар вакили Лисакович ҳисобни очган бўлса, меҳмонлар бу голга Камилов ва Ортиснинг голлари билан жавоб берди. Шунингдек, 90+13-дақиқада Лисакович жуда муҳим бўлган пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Шу тариқа, "Уфа" очколари сонини 30 тага етказиб олган ҳолда, жадвалда 14-ўринга кўтарилиб олди. Клуб энди ўтиш ўйинида иштирок этади.
Мағлубиятга учраган "Рубин" эса қуйи лигага йўл олади. Жамоа 29 очко билан 15-поғонани банд этди.
Фикрлар