РПЛ. "Ростов" "Арсенал"ни енгди, Шомуродовдан ассист

Россия премьер-лигасининг 24-турида “Ростов” ўз майдонида “Арсенал” Тула клубини қабул қилди.

Мезбонлар сафидаги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эса ўйинни асосий таркибда бошлади ва жамоасининг иккинчи голига ассистентлик қилди. Валерий Карпин уни 52-дақиқада захирага олишга қарор қилди.

Якунда эса “Ростов” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!