РПЛ. "Торпедо" мавсумдаги илк ғалабасини ЦСКАга қарши ўйинда қўлга киритди. Эркинов тўлиқ ўйнади

Россия премьер-лигаси 10-туридан ўрин олган "Торпедо" - ЦСКА Москва учрашувида мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Стефан Шапичнинг 33-дақиқада урган голи Николай Савичев шогирдларига ғалаба келтирди. Қайд этиш лозим, мазкур беллашувда легионеримиз Ҳожимат Эркинов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. 

Шу тариқа, "Торпедо" РПЛ жорий мавсумидаги илк ғалабасини қўлга киритди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!