РПЛ. "Уфа" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди, Ўрунов эса...
РПЛ 27-туридан ўрин олган "Химки" - "Уфа" учрашуви якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, 31-дақиқада мезбонлар футболчиси Кухарчук ҳисобни очди. Беллашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Агаларов мувозанатни тиклади.
Айни вақтда "Химки" 29 очко билан ўн биринчи, "Уфа" эса 23 очко билан ўн бешинчи ўринни банд этиб турибди. Ушбу ўйинда легионерииз Остон Ўрунов тўлиқ ҳаракат қилди ва баҳс сўнггига яқин сариқ карточка ишлаб олди.
Фикрлар