РПЛ. "Урал" ўз майдонида 3 очкони қўлга киритди. Остон Ўрунов эса...

“Урал” РПЛ 12-тури доирасидаги учрашувида “Химки”ни ма0луб этди. Екатеринбургдаги баҳс 2:1 ҳисобида якунланди.

“Урал” сафида голларга Алексей Каштанов ва Лазар Ранджелович муаллифлик қилди. Москва вилояти клубидаги ягона гол учрашувнинг 90+2-дақиқасида Илья Кухарчук томонидан киритилди.

Россия чемпионати турнир жадвалида “Урал” 10 очко жамғариб, РПЛда 12-ўринга кўтарилиб олди. “Химки” эса 15-ўринга тушиб кетди (8 очко).

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов эса захирада қолдирилди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!