РПЛда қолиш учун курашаётган Ўрунов жамоасини бугун қийин ўйин кутмоқда
Бугун Россия Премьер-лигаси 22-туридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилади.
Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган "Уфа" клуби тур ўйинини ўз майдонида ўтказади. Легионеримизнинг жамоасига "Сочи" рақиблик қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олиши режалаштирилган.
Мазкур беллашув олдидан бошқирдистонликлар 21 очко билан 15-ўринда бормоқда, "Сочи" эса 39 очко билан 5-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар