"Рубин" устози тарихий кунда қизил карточка олган Ашурматов ҳақида гапирди

  • 20 апреля, 2024, 19:59
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Россия Премьер лигаси 24-туридан ўрин олган "Рубин" - Локомотив" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Tecno

Легионеримиз Рустам Ашурматов ўйиннинг илк дақиқаларидан майдонга тушди ва 77-дақиқада қизил карточка олди. Қозон клуби устози Олег Кузьмин матбуот анжуманида қатнашди ва Ашурматовнинг қизил карточка олгани ҳақида гапирди.

"Бугунги ажойиб ўйин учун иккала жамоага ҳам раҳмат!  Фурсатдан фойдаланиб, барча мухлисларни "Рубин"нинг туғилган куни билан табриклайман. Йигитлар бу ҳақда билишарди ва бир қатор муваффақиятсизликлардан сўнг улар мухлисларни хурсанд қилишни хоҳлашди.

- Ашурматовни четлатиш қанчалик адолатли бўлди деб ҳисоблайсиз?

Мен ҳали ушбу вазиятнинг такрорини кўрмадим. Ён ҳакам Ашурматовга яқин жойда турганди ва сўнгги умид фоли сифатида қўполллик ишлатган деб ҳисоблади. Мен албатта буни кўриб чиқаман", - деди Кузьмин.

Маълумот учун, 1958 йилнинг 20 апрелида "Рубин" клуби ташкил этилган. Клуб бугун ўзининг 65 йиллигини нишонламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию