"Рубин"ни мағлубиятдан легионеримизнинг ўйини қандай баҳоланди?
Россия премьер-лигаси 19-туридан ўрин олган "Краснодар" - "Рубин" баҳси ўз якунига етди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади.
Учрашувни асосий таркибда бошлаган Рустам Ашурматов 90-дақиқада гол уриб, қозонликларни мағлубиятдан қутқариб қолди. Умарали Раҳмоналиев эса захирада қолдирилди.
"Whoscored" талқинига кўра, 27 ёшли легионеримизнинг ўйини 7.7 баллга лойиқ кўрилди.
Шу тариқа, РПЛ турнир жадвалини бошқариб келаётган "Краснодар" ўз майдонида очко йўқотди, қозонликлар эса 29 очко билан 6-поғонада бормоқда.
Фикрлар