Руни : "Роналдуга Италия ёки Испаниядагидек осон бўлмайди"

  • 09 Sep 00:35
  • Yahyoxo’ja Ulug’xo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Aнглиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси собиқ футболчиси - Уейн Руни Роналдунинг "Юнайтед"даги келажаги борасида фикр билдирди.

Tecno

"У ортга қайтгач, ҳали суҳбатлашганимиз йўқ. Шанба кунги ўйинга ҳам бора олмайман. Ўша куни иккита ўғилмнинг футбол учрашуви бор ва улар учун киракаш вазифасини ўтаб бераман.

Унинг қайтганидан хурсандман. Роналдунинг менталитети ёшлар учун ўрнак бўлади. Бу супер трансфер бўлди! Очиғи, AПЛдаги интенсив футбол уни анча қийнаб қўйиши аниқ. Испания ва Италиядаги ўйинлардан фарқли ўлароқ, бу ерда жисмоний тайёргарлик биринчи планда. Унга осон бўлмаслиги аниқ, аммо Криш аввал бу ерда тўп сурган. Умид қиламанки, у "Манчестер Юнайтед" учун яна голлар киритишни бошлайди."

Эслатиб ўтамиз, Руни ҳозирда "Дерби Коунти" клуби бош мураббийи саналади.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Турсун Ғани
09/09/2021 00:41
Роналду Ёриворади.Руни...