Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Руни «Манчестер Юнайтед» футболчиларини танқид қилди: «Уларни фақат ўз манфаатлари қизиқтиради»

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Уэйн Руни «Манчестер Юнайтед» футболчиларини Майкл Каррикка нисбатан муносабати ва кийинишхонада муҳитни бузгани учун кескин танқид қилди.

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни жамоанинг ҳозирги футболчиларини ўзини тутиши ва бош мураббий Майкл Кэррик ҳақидаги фикрлари учун танқид қилди.

Руни The United Stand подкастидаги суҳбатда Мартинес ва Фернандешнинг баёнотларидан кейин жамоа кийиниш хонасидаги муҳит бутунлай бузилганини айтди. Собиқ футболчининг таъкидлашича, бу ўйинчилар худбинлик қилмоқда, чунки уларга мураббийлар штаби, жамоадошлари ва мухлислар умуман қизиқ эмас.

«Уларни фақат ўз манфаатлари қизиқтиради. Агар ўзларига фойдали бўлган нарсани ололмасалар, аҳмоқ болалардек тута бошлашади. Улар ўзларидан бошқа ҳаммани айблашади», — деди Руни.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги учрашувида Италиянинг «Комо» клубига 1:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ