Руни "Олтин тўп" учун ким фаворитлигини айтди. Бу - Месси эмас

Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни “Олтин тўп” учун энг фаворит футболчи номини айтди. У “Манчестер Сити” марказий ҳужумчиси Эрлинг Холандни алоҳида таъкидлади.

"Эрлинг ҳозир дунёнинг энг яхши футболчиси. Агар "Олтин тўп" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу совринни айнан Холанд олиши керак", - дея Рунининг сўзларини келтиради "The Times"

Холанд ушбу мавсумда ажойиб натижалар кўрсатмоқда. Норвегиялик ҳужумчи 42 учрашувда 48 та гол урган.

22 ёшли скандинавиялик форвард ўтган ёзда "Манчестер Сити"га ўтган эди. Эрлинг "шаҳарликлар" билан беш йиллик меҳнат шартномаси тузди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!