Руни ва Скоулз қаторига Рэшфорд ҳам қўшилди

“Манчестер Юнайтед” форварди Маркус Рэшфорд бугун АПЛнинг 33-туридан ўрин олган “Борнмут”га (5:2) қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Sky Sports Statto тарқатган хабарга кўра, бу 22 ёшли футболчининг жорий мавсум МЮ сафида киритган 20-голи бўлди.

Эътиборлиси, 2000 йилдан буён “қизил иблислар” сафида фақатгина 3 та англиялик футболчи -  Уэйн Руни (2011/12, 2009/10, 2008/09, 2006/07), Пол Скоулз (2002/03) ва Тедди Шерингем (2000/01) бир мавсумда 20 та ва ундан кўп гол урган эди холос. Энди улар қаторига энди Рэшфорд ҳам қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!