Руни: ВАР футболни ҳиссиётлардан маҳрум қилмоқда

"Манчестер Юнайтед" афсонаси ва "Дерби Каунти" бош мураббийи Уэйр Руни видеотакрорлар борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"ВАРнинг бир қанча қарорларлари эътирозларга сабаб бўлмоқда. Ҳакамларнинг вазиятга хулосалари тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Видеотакрорларсиз футбол яхшироқ бўлишига ишонаман.

Ҳакамлар ишларини ўзлари бажаришлари керак, уларнинг қарорлари шубҳага сабаб бўлса ҳам ВАРни футболдан олиб ташлаш керак.

ВАР футболни ҳиссиётлардан маҳрум қилмоқда. Гол ургандан сўнг, футболчи қанот ҳакамига юзланади, унинг байроғи кўтарилмаган бўлса, голни нишонлаш керак, бироқ видеотакрорлар сабаб, бу иш кейинроққа сурилмоқда. Футболчи ва мухлисни боғлаб турадиган муҳим бўғин бу голни нишонлаш, ВАР бу алоқани йўққа чиқармоқда", - дейди Руни.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!