Рус футболчиси украиналик мураббий қўл остида ўйнаши мумкин

“Аталанта”нинг россиялик ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук Андрий Шевченко бош мураббийлигидаги “Женоа” сафига кўчиб ўтиши мумкин.

Журналист-инсайдер Николо Скиранинг ёзишича, айнан украиналик мутахассис Миранчукни асосий трансфер мақсадига айлантирган ва уни Генуя клуби сафига ўтишга кўндирмоқчи. Қайд этилишича, трансфер яқин кунларда амалга ошиши мумкин.

Алексей Миранчук жорий мавсум А Серияда 10 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. Бундан аввалроқ унга Миланнинг “Интер” клубидан ҳам қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilmurod Sidiqov
04/01/2022 11:32
Rus ukrayin deb siyosatga taqash shartmas atalanta futbolchisi jonoaga o‘tishi mukin deyisham mumkin dei