Рус гўзали Роналду қолиб, Мессини танлади
Россиялик бадиий гимнастикачи Дина Аверинадан сўнгги йилларнинг энг зўр икки футболчиси – Лионель Месси ва Криштиану Роналдудан бирини танлашни сўрашди.
- Агар Месси ва Роналдудан бирини танлашим керак бўлса, аргентиналик юлдузни танлайман. Чунки энди унда барча совринлар бор, - деди Дина Аверина.
Лионель Месси халқаро майдонда ўзи иштирок этган барча мусобақаларда ғолиб чиққан. Хусусан, 35 ёшли футболчи Европа Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Америка кубогини қўлга киритган.
Аргентиналик юлдуз Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам бош соврин соҳиби бўлди ва мундиалнинг энг зўр ўйинчиси, деб топилди.
Фикрлар