Руслан Абдуллаев Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди
Итаоияда бўлиб ўтаётган Олимпиадага йўлланмани тақдим этувчи турнирда -63,5 кгли боксчимиз Руслан Абдуллаев муваффақиятли одимини давом эттириши баробарида Париж Олимпиадасига йўлланмани ҳам қўлга киритди.
У ушбу лицензияни сербиялик Алексей Сендрикга қарши баҳсда қўлга киритди. 1 ва 2 раундларда анчагина ишончли ҳаракат қилган юртдошимиздан 3-раундда бир очко олиб ташланди. Бироқ, юртдошимиз якунда 3-1 ҳисобида ғалабани қайд этди ва юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, 4 йилликнинг энг нуфузли турнирига йўлланмани нақд қилди.
Фикрлар