Руслан Мельзиддинов “Шўртан” машғулотларида
Ads

 

Тошкентда иккинчи давра ўйинларига тайёргарликни давом эттираётган “Шўртан”, жамоа машғулотларига яна бир футболчини жалб қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ўтган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси шарафини ҳимоя қилган Руслан Мельзиддинов куни кеча “Шўртан” таркибига келиб қўшилди.

Ушбу футболчи бугун “оқ бўрилар”нинг “НБУ-Осиё” жамоасига қарши назорат-синов учрашувида иштирок этиши кутилмоқда.

“Шўртан” – “НБУ-Осиё” ўртоқлик учрашуви соат 18:30да бўлиб ўтади.