Руслан Якубов Ўзбекистон грепплинг терма жамоаси бош мураббийи бўлди
Хабарингиз бор, юртимизда панкратион ва грепплинг ассоциацияси ташкил этилди. Қолаверса, ассоциация илк уринишдаёқ жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказилишини таъминлади.
Ҳозирга келиб, ушбу спорт турларини юртимизда янада ривожлантириш учун жадал суръатларда ишлар олиб борилмоқда. Зеро, олдинда Бутунжаҳон яккакураш ўйинлари, Осиё чемпионати каби нуфузли мусобақалар бор. Яқиндагина панкратион бўйича терма жамоа бош мураббийлигига Дмитрий Худяков тайинланган эди.
Куни кеча ассоциация раиси Ҳожиакбар Ҳакимов бошчилигидаги делегация Buka GYM залига ташриф буюрди. Ташрифдан мақсад ушбу спорт залида ёшларга грепплингдан сабоқ берувчи Руслан Якубовнинг машғулотларини бевосита кузатиш баробарида унга грепплинг терма жамоаси бош мураббийлигидек масъулиятли вазифани топшириш бўлди. Шу тариқа Руслан Ренатович Якубов Ўзбекистон грепплинг терма жамоаси бош мураббийи лавозимида фаолият юритадиган бўлди. Ўз ўрнида унга ушбу муҳим фаолиятида омад тилаймиз!
Фикрлар