Рустам Ашурматов "Рубин" ихтиёрига жўнаб кетмоқда
Терма жамоамиз ҳамда “Рубин” клуби ҳимоячиси Рустамжон Ашурматов иккита ўйинда сариқ карточка олиши натижасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БААга қарши учрашувида иштирок эта олмаслигидан хабарингиз бор.
Легионеримиз бугун клуби ихтиёрига жўнаб кетмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - БАА учрашув 15 октябрь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар